Евроосиё тараққиёт банки кенгашининг йиғилиши Қозоғистонда ўтказилади
(last modified Sat, 01 Jul 2023 09:04:13 GMT )
июл 01, 2023 14:04 Asia/Tashkent
  • Евроосиё тараққиёт банки кенгашининг йиғилиши Қозоғистонда ўтказилди
    Евроосиё тараққиёт банки кенгашининг йиғилиши Қозоғистонда ўтказилди

Қозоғистон пойтахти Остона шаҳрида Евроосиё тарақиёт банки кенгашининг ўтган йилги фаолияти якунларини кўриб чиқиш мақсадида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Остона шаҳрида Евроосиё тараққиёт банки кенгашининг навбатдаги йиғилиши унинг ўтган йилги фаолияти якунлари ва жорий фаолиятнинг асосий масалани кўриб чиқиш мақсадида ўтказилади.

Евроосиё тараққиёт банки директорлар кенгаши раиси Никлай Поджезов ўз сўзларида мазкур банк ўтган  2022-йилда Евроосиё маконида етакчи ривожланиш институти сифатида ўз ролини мустаҳкамлади ва унинг лойиҳаларига инвестициялар ҳажми сезиларли даражада ошгани бу иддаони тасдиқлайди деб қўшимча қилди.

Қозоғистон Бош вазири Алихан Исмоилов эса инвестиция ва сармоя ҳажмининг ўтган йилга нисбатан бир миллиард долларга ошганига тўхталиб, сармоянинг ўсиши давом эатётганини хабар қилди.

Евроосиё тараққиёт банки 7 миллиард долларлик сармоя билан сўнгги 17 йил ичида унга аъзо давлатлар -Арманистон, Белорус, Қозоғистон, Қирғизистон, Россия ва Тожикистоннинг иқтисодий алоқаларини мустаҳкамлаш ва кенгайтиришга ҳамда ҳар томонлама ривожланишига ёрдам беради.