июл 02, 2023 10:05 Asia/Tashkent
  • Толибон Эрондан афғон профессорларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишни сўрамоқда
    Толибон Эрондан афғон профессорларини тайёрлаш бўйича ҳамкорлик қилишни сўрамоқда

Афғонистон ҳукумати Олий таьлим вазирлиги таьлим бошқармаси бошлиғи Эрон Ислом Республикасидан ушбу давлат ўқитувчиларининг таьлим соҳасида ҳамкорлик қилишни сўради.

Афғонистон Толибон ҳукумати Олий таьлим вазирлиги Таьлим бошқармаси бошлиғи Назар Муҳаммад Ирфон Теҳронга сафари ва Ислом Республикаси расмийлари билан учрашув чоғида Эрондан таълим муассасалари профессорлари ва Афғонистон идоралари ходимлари тайёрлаш соҳасида ҳамкорлик қилишни сўради.

Аванинг сўзларига кўра, Афғонистон ҳукумати Олий таьлим вазирлиги баёнотида таькидланишича, у ушбу сафар давомида Эрон Ислом Республикаси Дипломатик маркази расмийлари билан ҳам учрашиб, муҳокама қилган. Бу сафари чоғида Ирфон Афғонистондаги олий таьлим соҳасидаги тараққиёт ва ҳамкорлик соҳалари Эрон учун ўтмишдагидан кўра қулайроқ бўлганини таькидлади.

Афғонистон ҳукумати Олий таьлим вазирлиги аввалроқ баёнот бериб, Афғонистон илм-фан ривожи ва мамлакат университетлари равнақи йўлида Эроннинг ҳамкорлигига муҳтожлигини билдирган эди.

Ёрлиқ