июл 03, 2023 15:46 Asia/Tashkent
  • Қирғизистондаги иқлим ўзгариши кўп ёнғинларга сабаб бўлмоқда
    Қирғизистондаги иқлим ўзгариши кўп ёнғинларга сабаб бўлмоқда

Қирғизистон Республикасидаги иқлим ўзгариши оқибатлари кўплаб ёнғинларга сабаб бўлмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг, АКИ ахборот агентлигининнг хабар қилишича, Қирғизистонда 24 соат ичида 27 та ёнғин содир бўлган.

Қирғизистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги кеча ёнғинни ўчиришга 31 ёнғин ўчириш бўлинмаси жалб қилинанини маълум қилди.

Ўтган бир суткада Чуй вилоятида 6 та , Бишкекда 6 та, Жалолобод вилоятида 5 та, Ўш вилоятида 3 та, Талас ва Бишкек вилоятларида иккитадан, Ўш шаҳри ва Иссиқкўл вилоятида биттандан ёнғин содир бўлди.

Бишкек шаҳрининг Канчура кўчаси бўйидаги Бакай ота турар жой массивида ҳам ёнғин содир бўлди.  2 июл куни ҳам Ўшдаги навбатдаги  ёнғин ҳам ушбу ҳудуддаги 3 гектар майдонни вайрон қилди.

Жаҳон мамлакатлари иқлим ўзгаришига қарши кураш учун ифлослантиручи газларни камайтириш мажбурияти олган аммо эълон қилинган ҳисоботларга биноан бу газларнинг асосий ишлаб чиқарувчиси бўлган бой давлатлар иссиқхона газларин камайтириш бўйича берган ваъдаларига амал қилмаган.

Ёрлиқ