Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон қўшма электр стансияси қурмоқчи
Қозоғистон, Ўзбекистон ва Қирғизистон “Қанбар Ота” сув омборида қўшма ГЕС қуришни режалаштирмоқда.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, бу ҳақда Қозоғистон энергетика вазири Алмас Адам Саткалиев маьлум қилди:“Қанбар Ота” йирик лойиҳаси мавзуси муҳокама қилинди. Мазкур лойиҳа амалга оширилса, ҳудудни тоза энергия билан таьминлаш ҳамда ресурсларни тежаб, сувдан оқилона фойдаланиш имкониятлари янада кенгаяди. “Қанбар Ота” сув омборида стратегик электр стансиясини қуриш Марказий Осиёнинг учта давлати биргаликдаги саьй-ҳаракатлари билан бир вақтда режалаштирилган эди.
Янги иншоотнинг қуввати 1900 МВтни ташкил этади, бироқ унинг қиймати фақат бунда эмас. Мамлакатлар ўртасидаги ГЕС сув ресурсларида тежамкор бўлиш имкониятини беради.
Бир неча йиллик дастлабки муҳокамалардан сўнг, лойиҳа маррага етганга ўхшайди. Уч мамлакат энергетика вазирлари иштирокида Тошкентда бўлиб ўтган навбатдаги учрашувлар барча томонларнинг қизиқишини кўрсатди.
Қирғизистон сув омбори энг яқин қўшнилар учун қўшма стратегик обьектга айланади. Чунки ГЕС қурилишини молиялаштиришда Қозоғистон ва Ўзбекистон иштирок этади. Ушбу лойиҳанинг аниқ қиймати ҳали эълон қилинмаган, бироқ экспертларнинг фикрига кўра, у 3 миллиард доллардан ортиқ бўлиши мумкин.
Электр станциясининг жойлашуви сув омборининг қулай жойлашуви - уч давлат чегараси яқинидаги чегара ҳудудида жойлашганлиги сабабли танланган.