Қозоғистонлик қочқин ва судланувчи Франсиядан чиқариб юборилади
Франсиянинг қочқинлар ҳуқуқлари бўйича миллий суди Қозоғистоннинг банкирига ва собиқ сиёсатчисига 30 кун ичида бу мамлакатни тарк этишни ва уни қабул қилишга тайёр бўлган исталган давлатда қочқин бўлишини буюрди.
Франсия полицияси қозоғистонлик собиқ банкир ва сиёсатчи Мухтор Аблязовга 30 кун ичида мамлакатни тарк этишни буюрган. Сиёсатчидан уни қабул қилишга тайёр бўлган ҳар қандай давлатдан бошпана излаш сўралган.
Ўтган йилнинг декабр ойида Франсияда унга сиёсий бошпана бериш ҳуқуқидан маҳрум қилиш талаби қўйилиб, бу қочоқ банкирнинг Қозоғистон, Россия, Украина ёки Буюк Британияга депортацияси ёки экстрадиция қилинишига йўл очиб берди.
Эндиликда сиёсатчи Франсияни тарк эта олмаслигини, чунки на визаси, на паспорти борлигини айтади. У буйруққа қарши чиқишни режалаштирмоқда.
Аблязов таъкидлади: "Мен шикоят қилиш ҳуқуқига эгаман ва ундан фойдаланаман. Шунингдек, у бошқа иш билан шуғулланаётгани учун Францияни тарк эта олмаслигини ҳам таъкидлади.
Мухтор Аблязов Қозоғистон ҳукуматини танқид қилувчилардан бири. У 2009 йилда Остонадан кетган. Бу собиқ банкир фирибгарлик, сохталаштириш, мансаб ваколатини суиистеъмол қилиш каби бир қанча жиноятларда айбланмоқда. Аблязов етказган зарар миқдори бир неча миллиард долларга баҳоланмоқда. У сиртдан умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилинди.
Аблязов ўн йилдан ортиқ вақтдан бери Франсияда яшайди. Жорий йил бошида қозоғистонлик парламентарийлар Қозоғистон ва Франсия ўртасида ўзаро ҳуқуқий ёрдам тўғрисидаги шартнома лойиҳасини маьқуллади. Шунга кўра, томонлар ҳар қандай жиноят процессида бир-бирига максимал даражада ёрдам кўрсатиш мажбуриятини оладилар. Бу икки давлатнинг жиноятчиликка қарши курашдаги ҳамкорлиги самарадорлигини ошириши таькидланмоқда.