Толибоннинг террористик гуруҳларни жиловлаш ҳақидаги ваъдаси такрорланди
Толибон яна бир бор террорчи гуруҳларнинг Афғонистон ҳудудидан бошқа давлатларга ҳар қандай ҳужумининг олдини олишга ваьда берди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, бу ҳақда Афғонистондаги Толибон ҳукумати ташқи ишлар вазири вазифасини бажарувчи Амир Хон Муттақий жума куни Покистоннинг Афғонистон бўйича махсус вакили Асиф Дурроний билан учрашувда айтди:Афғонлар ҳеч кимга зарар етказмайди ва бу мамлакатдан бошқа минтақаларга ҳужум қилишнинг олдини олади.
Муттақийнинг бу покистонлик амалдор билан учрашуви жангарилар Балужистон вилоятида покистонлик аскарларга ҳужум қилганидан бир неча кун ўтиб бўлиб ўтди. Ушбу ҳужумдан сўнг Покистон яна Афғонистондан террор ҳужумлари ҳақида огоҳлантирди ва эълон қилди:Толибон ҳеч нарса қилмаса, Покистон хавфсизлик кучлари аралашади.
Исломобод Покистон манфаатлари ва хавфсизлик кучларига қарши уюштирилган ҳужумларни “Теҳрик-и-Толибон” гуруҳи билан боғлайди ва бу гуруҳ ўз режаларини Афғонистондан туриб Покистон кучларига қарши йўналтиради, деб даьво қилмоқда.
Кеча, пайшанба куни Демократияни Мудофаа Жамғармаси Толибон гуруҳи Афғонистонда Ал-Қоидани қўллаб-қувватлаб, бу гуруҳ аъзоларига бошпана берганини маълум қилди.
Афғонистондан қўшни давлатларга террористик гуруҳларнинг ҳужум қилишининг олдини олиш, бу мамлакатда ҳокимиятни қўлга киритгандан сўнг Толибоннинг асосий ваъдаларидан бири бўлган. Аммо Афғонистонга қўшни давлатларга уюштирилган ҳужумлар Толибоннинг бу ваъдасини бажара олмаслигини тасдиқлади.