июл 25, 2023 10:53 Asia/Tashkent
  • Россия ташқи ишлар вазири Қирғизистонда давлат тили қонунининг тасдиқланишига муносабат билдирди
    Россия ташқи ишлар вазири Қирғизистонда давлат тили қонунининг тасдиқланишига муносабат билдирди

Россия ташқи ишлар вазири Қирғизистонда давлат тили тўғрисидаги қонун қабул қилинишига муносабат билдирди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Россия ташқи ишлар вазири Сергей Лавров Қирғизистонда давлат тили тўғрисидаги қонуннинг қабул қилиниши ва бу давлатдаги ҳамкасблар ундан фойдаланиш заруриятини нодемократик ҳаракат деб атади.

Айни пайтда Қирғизистон президенти Садир Жабаров Сергей Лавровга жавобан бу қонунда рус тилини камситиш тушунчаси йўқлигини айтди.

2023-йил 17-июлда Қирғизистон президенти Конституцияга давлат тили тўғрисидаги қонунни имзолади.

Мазкур қонунга кўра, давлат органлари, маҳаллий давлат ҳокимияти органлари, корхоналар, муассасалар ҳамда давлат ва хусусий бошқарув ташкилотлари фаолиятида қирғиз тилидан фойдаланиш шарт.

Энди хорижий қўшма ташкилотларнинг номлари Қирғизистонда расмий тилга таржима қилинган ҳолда тайёрланиши керак. Қирғизистондаги давлат ва хусусий телерадиокомпаниялар кўрсатувларининг камида 60 фоизини давлат тилида кўрсатиши шарт.

Бундан ташқари, ушбу ҳужжатга кўра, Қирғизистон ҳукуматининг барча ходимлари, жумладан, депутатлар, Миллий банк ходимлари, ҳарбий хизматчилар, судялар, прокурорлар, адвокатлар, нотариал идоралар, мулкчиликнинг исталган туридаги таьлим муассасалари ходимлари, тиббиёт ходимлари давлат тилини билиши ва ўз хизмат вазифаларини бажаришда ундан фойдаланиши шарт.

Ёрлиқ