Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакили тайинланди
(last modified Sun, 30 Jul 2023 05:23:29 GMT )
июл 30, 2023 10:23 Asia/Tashkent
  • Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакили тайинланди
    Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиёдаги инсон ҳуқуқлари бўйича вакили тайинланди

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Марказий Осиёдаги янги вакили тайинланди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Матилда Багнер БМТ Инсон ҳуқуқлари бўйича Олий комиссарининг Марказий Осиёдаги минтақавий вакили этиб тайинланган.

Бу лавозимга сайланганидан кейин Багнер шундай деди:Бу йил биз Инсон ҳуқуқлари умумжаҳон декларациясининг 75 йиллигини нишонлаймиз ва биз ушбу минтақада ва бутун дунёда инсон ҳуқуқларини янада мустаҳкамлаш йўлида ишлаш имкониятига эгамиз.

Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг Марказий Осиёдаги янги вакили ушбу лавозимда барча учун эркинлик, тенглик ва адолатни кафолатлаш унинг бурчи эканлигини таъкидлади.

Матилда Багнер 2006 йилдан бери Бирлашган Миллатлар Ташкилотида ишлайди. Бунгача у ушбу агентликнинг Тинч океани ва Жануби-Шарқий Осиёдаги ваколатхоналари вакили бўлган. Багнер, шунингдек, БМТнинг Ливиядаги миссиясининг Инсон ҳуқуқлари, ўтиш даври адолати ва қонун устуворлиги департаменти раҳбари, БМТнинг Беларусдаги инсон ҳуқуқлари бўйича катта маслаҳатчиси бўлган.