Қирғизистон ва Хитой компаниялари ўртасида ГЕС қуриш бўйича келишувга келинди
Хитой компаниялари ва Қирғизистон Энергетика вазирлиги “Казарман” электр стансиясини қуришга келишиб олди.
Қирғизистон электр энергиясига бўлган эҳтиёжнинг катта қисмини хориждан импорт қилади. Кеча бу мамлакат президенти Садир Жапаров энергия таьминоти бўйича огоҳлантириш ҳолати эьлон қилди.
Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Қирғизистон ва Хитой томони ўртасидаги келишувга кўра, умумий қуввати 1160 мегаватт бўлган “Норин” дарёсида қурилиши кўзда тутилган “Казарман” электр стансиялари 2030 йилгача ишга тушади.
Умумий инвестиция қиймати тахминан уч миллиард АҚШ долларини ташкил этади.
Ушбу электр стансиялари қурилиши 2024-йил 1-декабрда бошланади.
Қирғизистондаги энг йирик “Тўқтоғол” ГЕСининг қуввати 1260 мегаватт бўлиб, Қозарман ишга туширилганда мамлакатдаги энг кучли гидротехника иншоотлари ҳисобланади.
Куни кеча Жапаров Энергетика вазирлигидан қайта тикланадиган энергия манбаларидан фойдаланишни жиддий равишда кун тартибига қўйишни сўради.
Иқлим муаммолари, Норин дарёси ҳавзасидаги сув оқимининг пастлиги ва энергия истеьмоли тез сурьатлар билан ўсиб бораётган шароитда ишлаб чиқариш қувватларининг етишмаслиги Жапаровнинг ушбу фармойишига сабаб бўлмоқда.