август 01, 2023 13:18 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Россияга ҳарбий техника жўнатишни рад этди
    Қозоғистон Россияга ҳарбий техника жўнатишни рад этди

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Россияга ҳарбий техника топширилиши ҳақида шундай деди:Россия Федерациясига ушбу давлатнинг ҳарбий техникасини жўнатиш ҳақидаги маълумотлар нотўғри.

Қозоғистон Мудофаа вазирлиги Россияга ҳарбий техника топширилиши ҳақида шундай деди:Қозоғистон ҳарбий техникасининг Россия Федерациясига жўнатилгани ҳақидаги маьлумотлар ҳақиқатга тўғри келмайди. Бу ҳарбий техника Остонага ҳеч қандай алоқаси йўқ ва учинчи давлатга тегишли ва халқаро шартномалар доирасида жўнатилган.

Ушбу вазирлик эслатиб ўтди: Жорий йилнинг 27 июлдан бошлаб Қозоғистонда қурол-яроғ ва ҳарбий техникани олиб чиқишга тақиқ жорий қилинган ва ҳозир ҳам амалда.

Мудофаа вазирлиги якунида шундай деди:Шу муносабат билан фуқаролардан тасдиқланмаган материалларга жавоб бермасликни ва фақат расмий манбаларга ишонишларини сўраймиз.

Эслатиб ўтамиз, 2023-йилнинг 6-апрел куни ижтимоий тармоқлар ва мессенжерларда Қарағанда вилоятидаги ҳарбий техниканинг Россия ҳудудига олиб ўтилгани ҳақидаги видеолавҳа эьлон қилинган эди. Шунингдек, сўнгги куни ижтимоий фаол Луқпан Аҳмадяров ўзининг Фаcебоок’даги саҳифасида Уралск-Атирау трассаси бўйлаб юк машинасида ҳарбий техника олиб кетилаётгани акс этган суратни эьлон қилди.

Ёрлиқ