Тожикистон расмийси: Толибоннинг наркотикларга қарши кураш ҳақидаги ваьдалари ёлғон
(last modified Thu, 03 Aug 2023 09:59:58 GMT )
август 03, 2023 14:59 Asia/Tashkent
  • Тожикистон расмийси: Толибоннинг наркотикларга қарши кураш ҳақидаги ваьдалари ёлғон
    Тожикистон расмийси: Толибоннинг наркотикларга қарши кураш ҳақидаги ваьдалари ёлғон

Тожикистон Давлат наркотикларга қарши кураш агентлиги раҳбари шундай деди:Толибон Афғонистонда ҳокимиятга келганидан кейин наркотикларга қарши кураш соҳасида назорат ва жазони эълон қилган бўлса-да, ҳақиқат бошқа нарсани айтади.

Расмий статистик маьлумотларга кўра, жорий йилнинг олти ойида Тожикистонда 2,4 тоннадан ортиқ наркотик моддалар топилган. Аввалроқ Тожикистон президенти Шанхай Ҳамкорлик Ташкилоти саммитида Афғонистондан гиёҳванд моддалар контрабандаси ҳажми таҳдидли даражага етганини айтганди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Тожикистон наркотикларга қарши кураш агентлиги раҳбари Ҳабибулла Воҳидзода матбуот анжуманида Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганидан сўнг гиёҳванд моддалар билан боғлиқ вазият оғирлашганини айтди.

Бу тожик расмийси БМТ статистик маьлумотларини ҳам мисол қилиб кўрсатди, унга кўра, Афғонистонда 2022-йилда кўкнори экиладиган майдон 233 минг гектарни ташкил қилган, аввалги билан солиштирганда 32 фоизга ўсиш кузатилди ва гиёҳванд моддаларни йиғиб олиш миқдори ҳам ошди.

Тожикистон Наркотикларга қарши кураш давлат агентлиги раҳбари бу давлатнинг тегишли идоралари гиёҳванд моддаларнинг катта қисмини чегара ҳудудларида аниқлаганига ишора қилиб, шундай деди:Толибон ҳокимият тепасига келгунига қадар 2020-йилда 2,4 тонна наркотик моддалар топилган бўлса, 2021-йилда бу кўрсаткич 4 тоннага, 2022-йилда эса деярли 5 тоннага етди.

Бу тожик расмийси ҳам қўшимча қилди:Жорий йилнинг биринчи ярмида наркотик моддаларнинг топилиши ўтган йилнинг шу даврига нисбатан кўп ва шу сабабли уларнинг (Толибон) ваьдаларига ишонмаймиз.

Ёрлиқ