Қирғизистон суди депутатни ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорини тасдиқлади
(last modified Sat, 05 Aug 2023 08:12:39 GMT )
август 05, 2023 13:12 Asia/Tashkent
  • Қирғизистон суди депутатни ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорини тасдиқлади
    Қирғизистон суди депутатни ишдан бўшатиш ҳақидаги қарорини тасдиқлади

Қирғизистонда сохта таьлим гувоҳномасини тақдим этган депутатни ишдан бўшатиш ҳақидаги суд қарори тасдиқланди.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Қирғизистон маьмурий суди депутат Фарҳодбек Алимжадановнинг депутатликдан четлатилганини тасдиқлаган.

2021-йилдан бери Алимжданов Қирғизистон парламентидаги “Иттиҳод” фраксияси вакили.

Маьмурий суд Марказий сайлов комиссиясининг депутат Фарҳодбек Алимжоновнинг ваколатини олиб ташлаш ҳақидаги қарорини қонуний деб топди.

6 июл куни Қирғизистондаги ушбу сайлов органи Алимжоновнинг таълим тўғрисидаги гувоҳномаси сохталиги сабабли депутатлик ваколатини бекор қилди.

Алимжонов ҳам ушбу қарорга норозилик сифатида маьмурий судга ариза билан мурожаат қилган.

Аммо маъмурий суд Алимжоновнинг Марказий сайлов комиссияси қарори ҳақиқий эмаслиги ҳақидаги даъвосини рад этди.

Қирғизистон Миллий хавфсизлик қўмитаси 8 апрел куни Марказий сайлов комиссиясига Қирғизистоннинг парламент аъзолари “Ата Журт” фраксияси аьзоси Фарҳат Исмоилев ва “Иттиҳод” фраксияси вакили Фарҳодбек Алимжоновнинг таьлим даражасининг тўғрилигини текшириб кўрганидан сўнг, уларнинг олий маьлумот даражаси номувофиқлигини маьлум қилди.