Кобул хорижий разведка хизматлари аралашувидан хавотирда
(last modified Mon, 07 Aug 2023 11:22:20 GMT )
август 07, 2023 16:22 Asia/Tashkent
  • Кобул хорижий разведка хизматлари аралашувидан хавотирда
    Кобул хорижий разведка хизматлари аралашувидан хавотирда

Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий ўринбосарининг айтишича, айрим хорижий давлатларнинг разведка хизматлари бу давлат ва унинг қўшнилари ўртасида келишмовчиликлар яратишга ҳаракат қилмоқда.

Эрон Телерадиокомпаниясининг Ўзбек сайтининг хабар беришича, Афғонистон Ташқи ишлар вазирлигининг сиёсий ўринбосари Шир Муҳаммад Аббос Станекзай аниқ бир давлат номини айтмай туриб маьлум қилди:Айрим давлатларнинг разведка хизматлари ҳибсга олинган афғон муҳожирларининг исм-шарифлари ва шахсидан фойдаланиб, Афғонистон ва унинг қўшнилари ўртасида келишмовчиликлар яратмоқчи.

Стенкази таъкидлади:Афғонистон халқаро ҳамжамият ва қўшни давлатлар билан яхши муносабатлар ўрнатилишини истайди ва Кобул афғон тупроғи ҳеч бир давлатга, жумладан қўшни давлатларга қарши ишлатилмаслигига ишонтирмоқда.

Сўнгги ойларда Покистон расмийлари Афғонистон фуқаролари бу мамлакатдаги хавфсизлик ва террорчилик ҳужумларида иштирок этганини қайта-қайта даьво қилган. Исломобод Афғонистон Толибон ҳукуматини Покистоннинг “Теҳрик-и-Толибон” гуруҳининг террорчи унсурларига бошпана берганликда айблайди, Афғонистон Толибон ҳукумати буни рад этади.

Сўнгги икки йил ичида бу мамлакатнинг шимолий қисмлари, хусусан Хайбер-Пахтунхва вилоятига Теҳрик-е-Толибон Покистон ҳужумларида юзлаб тинч аҳоли ва аскарлар ҳалок бўлди ёки яраланди.