Толибон кучлари учун ҳарбий форма кийиш мажбурий бўлди
Афғонистондаги Толибон муқаққат ҳукумати Мудофаа вазирлиги бу вазирликнинг барча кучларига махсус ҳарбий кийим тарқатгани ва улар бундай кийим кийиб юришини маълум қилди.
Шунга асосан бу вазирлик кучлари ҳарбий кийим кийишга эътиборсизлик қилса жазоланади.
Толибон ҳаракати Афғонистонда ҳокимиятни қайта қўлга киритган икки йил ичида Толибон кучлари орасида кийим-кечак йўқлиги фуқаролар учун кўп муаммоларни келтириб чиқарди. Бу вақт ичида безорийлар ва ўғрилар мавжуд вазиятдан суиистеъмол қилиб кўплаб фуқароларни ўғирлаб товламачилик қилди.
Толибон ҳаракати Миллий Мудофаа вазирлиги матбуот котиби Иноятулоҳ Хоразмий ОАВ билан суҳбатида энди Миллий Мудофаа вазирлигининг барча кучлари кийимда ва агар бу вазирлик кучлари ҳарбий кийим кийишга эътиборсизлик қилса жазоланади деб изоҳлади.
Хоразмий шунингдек Толибон Мудофаа вазирлиги ҳарбий марказларда ва топшириқлар вақтида барча қўшнилар ўзларига тарқатилган кийим-кечаклардан фойдаланишлари лозимлигини буюрди.
Ҳарбий масалалар бўйича эксперт Асадулла Надим ҳам интизомниннг яққол намуналаридан бири форма ва ҳарбий кийимдир ва формасиз одамлар хизмат қилувчи кучлар билан ҳамкорилк қила олмайди деб хулоса қилди.