Қирғизистон президенти америкалик сенаторнинг баёнотларига муносабат билдирди
Қирғизистон президенти америкалик сенаторнинг “интервенционистик” баёнотларини мамлакатга босим ўтказишга уриниш сифатида баҳолади.
Яқинда АҚШ Сенатининг Ташқи алоқалар қўмитаси раиси Роберт Менендез Қирғизистон президентига йўллаган мактубида мамлакатни Россияга қарши санксияларни четлаб ўтганликда айблаб, чегарадан ўтаётган товарларни текшириш ва назорат қилишни яхшилашни талаб қилди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон президенти Садир Жапаров Менендеснинг мактубини қабул қилиб бўлмас босим ва мустақил давлатнинг ички ишларига аралашишга уриниш сифатида баҳолаган.
Жапаров Қирғизистон мустақил давлат эканлигини ва бундан буён ҳам барча давлатлар билан тенг ҳуқуқли муносабатда бўлишини таькидлади.
Қирғизистон президенти Россия Қирғизистондек кичик давлатга қарам эмаслигига ишора қилиб, шундай деди:Россия ўзига керакли нарсаларни исталган бошқа давлатдан олиш имкониятига эга.
Эслатиб ўтамиз, америкалик сенатор ўз мактубида Жабаров ҳукумати давридаги Қирғизистонни зулмга ўтишда айблаб, бу давлатдан товарларнинг мамлакат чегараларидан ўтиш жараёнини қаттиқ назорат қилишни талаб қилган эди.