август 16, 2023 14:21 Asia/Tashkent
  • Афғонистон Толибон ҳукумати яқин келажакда бу ҳукумат халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишини даъво қилди
    Афғонистон Толибон ҳукумати яқин келажакда бу ҳукумат халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишини даъво қилди

Афғонистон Толибон ҳукумати расмийси Толибон ҳукумати яқин келажакда халқаро ҳамжамият томонидан тан олинишини даъво қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Толибон ҳукумати раҳбарининг сиёсий ўринбосари Мавлавий Абдулкабир оптимизм изҳор қилди:“Толибон яқин келажакда дунё томонидан тан олинади, чунки у ҳукумат сифатида тан олиниши учун барча шартларни бажариб бўлган”.

Бу Толибон расмийси қўшимча қилди:“Дунё аҳли Афғонистондаги Толибон ҳукуматига ижобий қарайди”.

Афғонистон Толибон ҳукумати раҳбарининг сиёсий ўринбосари ҳам бу мамлакатда конституция ва қонуности ҳужжатларини яратиш бўйича ишлар кетаётганига ишонтириб, бу ишни бажариш учун Олий суд раҳбари бошчилигидаги делегация белгиланганини айтди. 

Мавлавий Абдулкабир таъкидлади:Толибон муваққат ҳукуматида собиқ ҳукуматнинг беш юз минг ходими ишламоқда, собиқ ҳукумат ходимлари билан Толибон ўртасида ҳеч қандай камситиш йўқ.

Афғонистонда Толибон ҳокимият тепасига келганига икки йил бўлган бўлса-да, дунёнинг ҳеч қайси давлати уни Афғонистоннинг расмий ҳукумати сифатида тан олишни истамаган.

2021-йил 15-августда ҳокимиятни қайта қўлга киритганидан бери Толибон халқаро қонунийликни қўлга киритиш учун курашмоқда. Бироқ халқаро давлатлар ва ташкилотлар, жумладан Ғарб ҳамиша Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукуматини инсон ҳуқуқларини поймол қилишда айблайди. Толибондан энг муҳим глобал талаблар кенг қамровли ҳукуматни шакллантириш, фуқаролар ҳуқуқларини ҳурмат қилиш, жумладан, аёлларнинг меҳнат қилиш ва афғон қизларининг таьлим олиш ҳуқуқини тан олишдир.

Ёрлиқ