Покистон ва Афғонистондаги Толибон ўртасидаги таранглик тўхтатгани йўқ
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ва Покистон расмийлари ўртасидаги оғзаки жанжаллар ва таранглик давом этмоқда.
Толибон муваққат ҳукумати ва Покистон ҳукумати ўртасидаги алоқалар энди турли масалалар жумладан Покистондаги Теҳрики Толибон гуруҳи фаолияти туфайли янада таранглашган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистондаги Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати мудофаа вазири вазифасини бажарувчичи Мавлави Муҳаммад Ёқуб Мужоҳид ўз сўзларида Покистон расмийларининг Афғонистоннинг бу мамлакатдаги ҳужумларга алоқадолиги ҳақидаги айбловларига ишора қилиб Исломобод ҳукумати ўз мувафақиятсизлигини яшириш учун ёлғон даъволар қилмаслиги керак деб айтди.
Толибон ҳаракати мудофаа вазири вазифасини бажарувичиси Мавли Муҳаммад Ёқуб шунингдек Афғонистонда Толибон ҳукуматга келишининг икки йиллиги муносабати билан ўтказилган маросимда Толибон буни кўп марта тушунтирган бироқ Исломобод айбловлар қўйишда давом этмоқда деб изоҳлади.
Мавлави Ёқуб Мужоҳид сўзларининг бошқа қисмида Покистон ҳукумати жамоатчилик фикрини чалғитиш учун Толибонга қарши ёлғон айбловлар қилмоқда. Толибон ҳукумати минтақдаги барча давлатларни айниқса қўшни давлатларни Афғонистон ҳудуди уларга қарши ишлатилмаслигига қайта-қайта ишонтириб келмоқда деб эълон қилди.
Сўнгги кунларда Покистон ҳарбий масъуллари ўз маърузаларида Толибон ҳукуматини Афғонистондан Покистонга уюштирилаётган ҳужумларни тўхтатмасалар Афғонистонда террорчиларни бостириш учун ҳарбий амалиётлар ўтказишларини айтиб таҳдид қилдилар.