Афғонистонда кириш имтиҳонларда яна қизлар қатнашмади
Кеча Афғонисонда кириш имтиҳонлари қизлар иштирокисиз ўтказилди.
Толибон ҳаракатининг икки йиллик ҳукмдорлиги ва қизларнинг мактаб ва университетлага қайтиши учун замин яратишга кўп ваъдалар бериши билан бир вақтда бу ваъдаларнинг ҳеч бири бажарилмаган ва афғонистонлик қизлари таълим олиш ҳуқуқидан ҳамон маҳрум қолмоқда.
ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича, Афғонистон имтиҳонлари департаменти расмийлари миллий кириш имтиҳонлари кеча бу мамлакатда 100 минг киши иштирокида аёл номзодлар иштирокисиз ўтказилди. Бу масала кенг норозиликларга олиб келмоқда деб маълум қилди.
Кириш имтиҳонида иштирок этганлардан бири бўлган Фаҳим номли шахс Тлуънюс телевиденияси билан суҳбатда таълим олиш эркаклар ва аёлларнинг ҳуқуқидир ва биз яна мактаб ва университетларда қизларнинг бўлишини истаймиз деб таъкидлади.
Ўтган ҳафта БМТнинг инсон ҳуқуқлари бўйича 30 дан ортиқ мустақил экспертлари Толибон ҳокимият тепасига келганининг икки йиллиги муносабати билан тарқатган баёнотида халқаро ҳамжамиятдан Афғонистон халқини қўллаб-қувватлаш мажбуриятини яна бир бор қабул қилишини сўради.
Толибон ҳаракатининг халққа нисбатан ўрнатган сиёсатлари инсон ҳуқуқлари, жумладан таълим, меҳнат, сўз эркинлиги, йиғилишлар ва уюшмалар ташкил қилиш ҳууқларининг узлуксиз , мунтазам ва даҳшатли бузилиши ва бекор қилишига сабаб бўлмоқда.