Толибон: Биз ҳар қандай ҳужумни қайтаришга қодирмиз
-
Толибон: Биз ҳар қандай ҳужумни қайтаришга қодирмиз
Покистоннинг давомли таҳдидларига жавобан Афғонистон Мудофаа вазирлиги афғон қўшинлари ҳар қандай тажовузга жавоб бериш имкониятига эга эканлигини маьлум қилди.
Сўнгги икки йил ичида, Афғонистонда Толибон ҳокимиятни тиклаганида, Исломобод ҳукумати Кобулда жойлашган ҳукуматни Покистон Толибон террорчилик гуруҳи унсурларини қўллаб-қувватлаш ва бошпана беришда бир неча бор айблаган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Афғонистон Толибон ҳукумати штаб бошлиғи Қори Фасиҳуддин Фитрат якшанба куни журналистлар билан учрашувда шундай деди:Покистон ҳукумати Кобулни айблаш ўрнига террорчиларни ўз ҳудудидан қидириши керак.
Охирги қирқ йилликда Афғонистонда “енг йирик кучлар барбод бўлган”ини таькидлаган Фитрат Афғонистон миллий кучлари юқори салоҳият ва иқтидорга эга бўлган ҳолда ҳар қандай тажовузга жавоб беришга тайёр эканлигини қўшимча қилди.
У Афғонистонда террорчилар борлигини инкор этиб, шундай деди:Афғонистонда ҳам, Покистонда ҳам чегараларни назорат қилувчи чегара қўшинлари бор ва чегарада тўқнашувларнинг йўқлиги Афғонистондан Покистонга ҳеч ким террористик амалиётлар ўтказиш учун бормаганлигини кўрсатади.
Афғонистон Толибон ҳукумати армия штаб бошлиғи афғон ҳарбий кучлари 150 минг аскардан иборат эканлигини маьлум қилди ва шундай деди:Келгуси йилда бу кучлар сони 170 минг кишини ташкил этади