Толибон: халқаро ёрдам ходимларини қатл этганимиз йўқ
-
Толибон: халқаро ёрдам ходимларини қатл этганимиз йўқ
Афғонистон ҳукуматини эгаллаб олган Толибон ҳаракати матбуот котиби бу мамлакатда БМТнинг 38 нафар ёрдам ходимлари ўлдирилгани ҳақидаги хабарларни рад этди.
Халқаро гуманитар ёрдам куни муносабати билан БМТнинг Афғонистон бўйича гуманитар ёрдам координатори Даниэл Андерс йўллаган видеомурожаатида сўнги икки йилда Афғонистонда БМТ билан ҳамкорликда ишлаётган камида 38 нафар ёрдам ходими ҳалок бўлганини маълум қилди. Андерс шунингдек бу фельдшерларнинг аксаиряти эмлаш ва миналардан тозалаш гуруҳлари вакиллари эди деб қўшимча қилди.
Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати матбуот котиби Забеҳулоҳ Мужоҳид бугун БМТнинг Афғонистон бўйича гуманитар ёрдам координатори Даниэл Андерснинг БМТ ёрдам ходимларининг ўлдирилиши ҳақидаги баёнотига жавобан, баъзи Ғарб агентлари салбий тарғибот орқали Афғонистондаги вазиятни хавфсиз деб кўрсатмоқчи деб таъкидлади.
Забҳеллоҳ Мужоҳид ўз сўзларида ёрдам ходимларининг ўлдирилиши масаласини рад этиб биз мамлакат бутунлай хавфсиз эканлигини ва бу ҳамма учун аён эканлигини таъкидлаймиз де иддао қилди.