август 23, 2023 11:11 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон мудофаа вазири бошчилигидаги ҳарбий делегация Қирғизистонга борди
    Қозоғистон мудофаа вазири бошчилигидаги ҳарбий делегация Қирғизистонга борди

Қозоғистон мудофаа вазири бу мамлакатнинг юқори мартабали ҳарбий делегация бошчилигида Бишкекка сафар қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Бишкекда Қозоғистон муддофаа вазири Руслан Жаксикулов бошчилигидаги бу мамлакат ҳарбий делегация  Қирғизистон мудофаа вазири Бахтибек Бекбулатов билан учрашуви чоғида икки томонлама ҳарбий -техник ҳамкорликни кенгайтириш ва икки давлатнинг қўшма стратегияси истиқболлари юзасидан фикр алмашдилар.

Бекбулатов Қозоғистон ва Қирғизистон ҳарбий ҳамкорлигини ўзаро алоқларини муҳим йўналишларидан эканлигига тўхталиб Қозоғисонни ишончли ва содиқ ҳамкор деб ҳисоблади.

Жаксикулов ўз сўзларида икки давлат ўртасидаги ҳарбий ҳамкорлик юқори даражада эканлигини таъкидлади.

Шунингдек Қозоғистон ҳарибй делегацияси Қирғизистон Хавфсизлик кенгаши котиби Марат Иманкулов билан ҳам мулқот қилди.

Қозоғистон ва Қирғизистон мудофаа муассасалари 1992-йилдан буён ҳарбий-техник соҳасида ҳамкорлик қилиб келмоқда.

Ёрлиқ