Чўлпон-отада Қирғизистон ва Қозоғистон ИИВ раҳбарлари учрашдидлар
(last modified Fri, 25 Aug 2023 09:35:38 GMT )
август 25, 2023 14:35 Asia/Tashkent
  • Чўлпон-отада Қирғизистон ва Қозоғистон ИИВ раҳбарлари учрашдидлар
    Чўлпон-отада Қирғизистон ва Қозоғистон ИИВ раҳбарлари учрашдидлар

Қирғизистон ва Қозоғистон республикаси ички ишлар вазирлари Чўлпон- ота шаҳрида ўтказилган учрашувида икки томонлама ҳамкорликни янада ошириш юзасидан фикр алмашдилар.

Форс ахборот агентлигининг бугунги хабарига кўра, Қирғизистон ИИВ бошлиғи Улан Ниязбеков бу мамлакатнинг Чўлпон -ота шаҳрида қозоғистонлик ҳамкасби Марат Ахметжанов билан мулоқот қилди.

Қирғизистон ва Қозоғистон иччи ишлар вазирлари ўзаро ҳамкорликни муҳокма қилиб алоқаларни мустаҳкамлаш мақсадида жиноятларни олдини олиш, аниқлаш, уларга чек қўйиш ва фош этиш, ҳамда жамоат тартибини сақлаш ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш соҳасида ўзаро ҳамкорлик қилиш ҳамда ходимларининг малакасини ошириш тўғрисида шартнома имзоладилар.

Қирғизистон ИИВ раҳбари мазкур икки вазирликнинг қўйи идоралари ўртасидаги ҳамкорликни ривожлантиришни биргаликдаги саъй-ҳаракатларнинг ижобий натижалари асоси сифатида баҳолади.

Қозоғистон ички ишлар вазири ҳам ҳамкорликнинг юқори даражасини таъкидлаб келгуси алоқаларга тайёрлигини билдирди.

Қозоғистон ва Қирғизистон ИИВ бошлиқлари икки давлат фуқаролари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида ҳамкорликни давом эттиришни ҳам таъкидладилар.