Қозоғистон ҳукумати терроризм ва экстремизмга қарши кураш дастури тузди
Қозоғистон аксилтеррор марказининг йиғилиши Остона шаҳрида экстремизм ва терроризмга қарши кураш бўйича ҳукумат дастури ижросини кўриб чиқиш мақсадида бўлиб ўтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қозоғистон аксилтеррор маркази йиғилишида мамлакат ҳукуматининг 2018-2022 йилларда экстремизм ва терроризмга қарши курашиш дастурини амалга ошириш якунлари тўғрисидаги ҳисобот тақдим этилди.
Бу ҳисоботга кўра, Қозоғистоннинг глобал терроризм индексидаги ўрни 2017-йилдаги 67-ўриндан 2022-йилда 93-ўринга кўтарилди, бу эса Қозоғистоннинг терроризм таьсиридан холи давлат даражасига кўтарилганини англатади.
Шунингдек, Қозоғистон аксилтеррор маркази йиғилишида 2023-2025 йилларга мўлжалланган экстремизм ва терроризмга қарши курашиш бўйича давлат тизимини ривожлантиришнинг комплекс режасини амалга ошириш масалалари ҳам муҳокама қилинди. Ушбу ҳужжат ҳукуматнинг мамлакат барқарорлигига оид янги чақириқлар ва таҳдидларга қарши кураш режасидир.
Мазкур учрашувда Қозоғистон ёшлари ўртасида терроризм ва экстремизмнинг олдини олиш бўйича зарур чора-тадбирларга алоҳида эьтибор қаратилди.