Қирғизистон ташқи ишлар вазири БМТнинг Марказий Осиёдаги вакили билан учрашди
Қирғизистон ташқи ишлар вазири Бишкекда БМТ Бош котибининг Марказий Осиё бўйича махсус вакили билан учрашиб, суҳбатлашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон ташқи ишлар вазири Жанбек Колибаев БМТ Бош котибининг Марказий Осиёдаги махсус вакили Кахо Эмнадзени ушбу лавозимга тайинлангани билан табриклаб, умид билдирди:Минтақавий марказ ташаббуслари ва фаолияти Марказий Осиё мамлакатлари ҳамкорлигини мустаҳкамлашга хизмат қилиши керак.
Томонлар минтақа маркази билан Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги ҳамкорлик, айниқса, терроризм ва гиёҳванд моддаларнинг ноқонуний айланишига қарши курашиш, сув ва энергия ресурсларидан адолатли фойдаланиш, Афғонистондаги вазиятни муҳокама қилди.
Эмнадзе минтақа маркази ва Қирғизистон ўртасидаги узоқ муддатли ҳамкорликни, шунингдек, Бишкекнинг Марказий Осиё давлатлари ўртасидаги мулоқот платформалари ишидаги фаол иштирокини ижобий баҳолади.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Бош котибининг Марказий Осиёдаги махсус вакили ушбу минтақа давлатларининг ривожланиши ва гуллаб-яшнашига ёрдам беришга тайёрлигини маълум қилди.