Қирғизистон Евроосиё Иттифоқидаги транзит тўсиқларини бартараф этишга урғу берди
Арманистоннинг Тсагҳкадзор шаҳрида бўлиб ўтган Евроосиё иқтисодий иттифоқи Ҳукуматлараро кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Қирғизистон бош вазири Ақилбек Жабараф бу иттифоқ ичидаги транзит тўсиқлари ва юк ташишдаги ҳар қандай тўсиқлар олиб ташланишини таькидлади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Евроосиё иқтисодий иттифоқи ҳукуматлараро кенгашининг навбатдан ташқари йиғилишида Россия Бош вазири Михаил Мишустин, Арманистон Бош вазири Никол Пашинян, Беларус Бош вазири Роман Голученко, Қозоғистон Бош вазири Алихан Исмоилев, ва Евроосиё иқтисодий комиссияси бош котиб Михаил Мясникович иштирок этди.
Қирғизистон Бош вазири Ақилбек Жабараф мазкур йиғилишда шундай деди:Евроосиё давлатларининг ўзаро савдосидаги тўсиқларни, жумладан, юк ташиш йўлидаги назорат-текширув фаолиятидан воз кечишни тўлиқ бартараф этиш зарур ва шу мақсадда Евроосиё Иттифоқида навигация пломбаларидан транспортни кузатишда фойдаланиш тўғрисидаги шартнома имзоланган.
Бундан ташқари, Жабарафнинг сўзларига кўра, электрон қўшимча ҳужжатлар ва мултимодал транспорт каби рақамли ечимлар коррупциянинг тўсиқлари, харажатлари ва хатарларини камайтиришнинг ишончли воситаларидан ҳисобланади.
Жабараф шунингдек, ушбу иттифоқ қонунчилигини бузганлик учун, жумладан, ички транзитда товарларни текширишда ҳам жазо қўллашни таклиф қилди ва қўшимча қилди:Тўсиқларни бартараф этиш механизмлари жавобгарлик воситаларини жорий этиш ва бозор қонунчилигини бузганлик учун жазо қўллаш орқали Евроосиё Иқтисодий Иттифоқи судининг юрисдикциясидан тўлиқ фойдаланиши керак.
Шунингдек, ушбу йиғилишда Евроосиё ҳукуматлараро кенгаши аьзолари Иттифоқни 2030 ва 2045 йилларга мўлжалланган стратегик ривожлантириш, шу жумладан интеграцияни янада ривожлантиришнинг асосий вазифалари ва асосий йўналишлари тўғрисидаги декларация лойиҳасини муҳокама қилиш юзасидан фикр алмашдилар.