Тожикистонда кучли ёғингарчилик оқибатида 13 киши ҳалок бўлди
август 28, 2023 11:16 Asia/Tashkent
Кеча, 27 август куни кучли ёғингарчилик натижасида Тожикистоннинг Ваҳдат ва Рудакий вилоятларида сув тошқинлари юз берди.
Маълумотларга кўра, Ваҳдат вилоятида 11 киши, Рудакий вилоятида эса 2 киши ҳалок бўлган. Одамлар қандай шароитда вафот этгани аниқланмаган.
Тожикистон Республикаси Президенти Имомали Раҳмон ҳалок бўлганларнинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдирган.
Мамлакат раҳбари, шунингдек, Бош вазирга, Фавқулодда вазиятлар ва фуқаро мудофааси қўмитасига, шунингдек, бошқа ваколатли органларга ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига тез ёрдам кўрсатиш, фавқулодда ҳодиса оқибатларини бартараф этиш бўйича тезкор чора-тадбирлар кўриш юзасидан тегишли топшириқлар берган.
Ёрлиқ