Қозоғистон Атом энергияси агентлиги бошқарувида бўлмаганидан норози
(last modified Wed, 30 Aug 2023 06:55:38 GMT )
август 30, 2023 11:55 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон Атом энергияси агентлиги бошқарувида бўлмаганидан норози
    Қозоғистон Атом энергияси агентлиги бошқарувида бўлмаганидан норози

Қозоғистон дунёдаги энг йирик уран қазиб олувчи давлатлардан бири сифатида Атом энергияси бўйича халқаро агентлик директорлар кенгашига аьзо бўлмаганидан норозилигини билдирди.

Эрон телерадиокомпанясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Қозоғистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги вакили Айбек Асмадяров айтди:Бу давлат Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг бошқарув органларига сайланиш ҳуқуқидан маҳрум қилинган.

Асмадяров шундай деди:Остона Атом энергияси бўйича халқаро агентликдан шикоят қилмайди, балки унинг директорлар кенгашида йўқлиги масаласини кўтаради.

Бу қозоғистонлик амалдор қўшимча қилди:Бу давлат манфаатдор давлатлар ва Атом энергияси бўйича халқаро агентлик котибияти билан биргаликда ташкилотнинг барча иштирокчиларининг консенсусига асосланган ҳуқуқий механизмни топишга фаол ҳаракат қилмоқда.