сентябр 04, 2023 16:11 Asia/Tashkent
  • Толибон ва Афғонистонга қўшни давлатлар чегарачилари ўртасида 50 та яқин тўқнашув содир бўлган
    Толибон ва Афғонистонга қўшни давлатлар чегарачилари ўртасида 50 та яқин тўқнашув содир бўлган

Афғонистон ҳукумтини эгаллаб олган Толибон ҳаракати муваққат ҳукумати ИИВ матбуото котиби бу ҳукумат ва Афғонистонга қўшни давлатлар чегарачилари ўртасида 50тага яқин тўқнашувлар ҳолати қайд этилганини маълум қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати ИИВ матбуот котиби Абдулматин Қонеъ Афғонистон телеканали билан суҳбатда сўнгги йилда Афғонистоннинг Покистон, Ўзбекистн, Туркманистон ва Эрон давлатлари билан чегараларида 50 га яқин чегара можаролари содир бўлган деб изоҳлади.

Толибон ИИВ матбуо котиби бу чегарадаги можароларнинг баъзилари унчалик катта бўлмаганлигини таъкидлаб бу можароларнинг ташаббускори қўшни давлатлар чегарачилари бўлганини даъво қилди.

Ўтган икки йил ичида Афғонистонга ракета ҳужумларига ўн бешта ҳолат қайд этилган ва айрим ҳолларда Афғонистон чегара кучлари бу ҳужумларга муносабат билдирган.

Мазкур баёнотлар Афғонистон ҳукумати расмийлари қўшни давлатлар билан алоқаларни кенгайтириш зарурлигини қайта-қайта  таъкидлашаётгани пайтида янграмоқда.

Толибон муваққат ҳукумати расмийлари қўшни давлатлар билан чегардаги можароларни асосан тушунмовчиликлар сабаб юзага келганини идао қлди.

Ёрлиқ