Афғонистон ва Покистоннинг Толибон ҳукумати чегара кучлари ўртасида тўқнашув юз берди
Афғонистон Толибон ҳукумати ва Покистон чегарадош кучлари Торхам чегара пунктида яна тўқнашди.
Торхам Афғонистоннинг Жалолобод шаҳри ва Покистоннинг Пешовар шаҳридаги Хайбер агентлиги ўртасидаги чегара ҳудуди бўлиб, бу ҳудуд аҳолиси фаразий Дуранд чизиғи билан ажратилган.
Эрон телередиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, можаро Покистон чегарачилари афғон Толибон кучлари томонидан чегара пости ўрнатишга тўсқинлик қилган пайтда рўй берган ва ҳозирда Торхам чегара пункти ёпилган.
Ушбу можаронинг эҳтимолий қурбонлари ҳақида тафсилотлар ҳозирча олинмаган.
Торхам чегара пункти Афғонистон ва Покистон ўртасидаги энг муҳим савдо йўлларидан бири бўлиб, у эрда ҳар куни минглаб одамлар тижорий товарлардан ташқари чегаранинг иккала томонида ҳам саёҳат қилишади.