Ислом ҳамкорлик ташкилоти Афғонистонда қизларнинг таълим олиш ҳуқуқига урғу беради
(last modified Thu, 07 Sep 2023 09:06:08 GMT )
сентябр 07, 2023 14:06 Asia/Tashkent
  • Ислом ҳамкорлик ташкилоти Афғонистонда қизларнинг таълим олиш ҳуқуқига урғу беради
    Ислом ҳамкорлик ташкилоти Афғонистонда қизларнинг таълим олиш ҳуқуқига урғу беради

Ислом ҳамкорлик ташкилоти афғон ўғил-қизларининг барча таълим ва касбий даражаларга эга бўлиши зарурлигини таъкидлади.

2021 йил августида ҳокимиятни қўлга киритгач, Толибон қизларнинг олтинчи синфдан кейин ҳам ўқишни давом эттиришига тўсқинлик қилди. Халқаро ҳамжамият босими ва Толибоннинг бир неча ислоҳотлардан сўнг қизлар учун мактаб ва университетларни қайта очишга ваъда берганига қарамай, афғон жамиятининг бу қисми ўқишни давом эттириш ва меҳнат қилиш ҳуқуқидан маҳрум.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, чоршанба куни Ислом ҳамкорлик ташкилоти делегацияси Кобулда Афғонистон Толибон ҳукумати таълим ва олий таълим вазири билан учрашувдан сўнг баёнот бериб, афғон қизларининг барча даражаларда таълим олиши бўйича тўсиқларни олиб ташлашни сўради.

Айни пайтда Толибон расмийлари қизлар учун мактаб ва университетларни қайта очиш режаси устида ишлаётганини бир неча бор эълон қилган.