Қозоғистон мезбонлигида МДҲининг машғулотлари бошланди
(last modified Tue, 12 Sep 2023 05:05:13 GMT )
сентябр 12, 2023 10:05 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон мезбонлигида МДҲининг машғулотлари бошланди
    Қозоғистон мезбонлигида МДҲининг машғулотлари бошланди

Қозоғистон мезбонлигида Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) машқлари бошланди.

Эрон телерадокомпаниясинминг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишча, Қозоғистоннинг Қарағанда вилоятида МДҲ давлатлари ҳаво ҳужумидан мудофаа бирлашган тизими техникасининг тўғридан-тўғри ўқ отиш ва “Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги кураши-2023” номли қўшма машғулотлари бошланди.

Унда Қозоғистон кучлари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимларидан ташқари Қирғизистон қуролли кучларининг ҳарбий гуруҳлари ҳам иштирок этди.

Қирғизистон ҳаво ҳужумидан мудофаа экипажи “Печора 2БМ” мобил зенит-ракета мажмуасидан ўқ узади. Ушбу тизим қисқа ва ўрта масофадаги бошқариладиган ва учувчисиз ҳаво ҳужуми қуролларини йўқ қилиш учун мўлжалланган.

Ушбу машқни Арманистон, Қирғизистон, Россия ва Ўзбекистон мудофаа бошқармалари ва ҳаво ҳужумидан мудофаа кучлари вакиллари кузатиб боради.

Мустақил Давлатлар Ҳамдўстлиги (МДҲ) Совет Иттифоқи парчаланганидан кейин ташкил топган. 1991 йил 21 декабрда Олмаота шаҳрида Озарбайжон, Арманистон, Беларус, Қозоғистон, Қирғизистон, Молдова, Россия, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон ва Украина раҳбарлари томонидан ушбу иттифоқнинг ташкил этилиши тўғрисидаги декларация имзоланган. Грузия икки йилдан сўнг ушбу иттифоққа аъзо бўлди. Ҳамдўстлик бюджетининг 70% дан ортиғини Россия тўлайди.

Ёрлиқ