Қирғизистоннинг Душанбедаги элчисини Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилди
Қирғизистоннинг Душанбедаги элчиси Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига ушбу давлат юқори мартабали амалдорининг чегара масалалари бўйича баёнотларидан сўнг чақирилган.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Қирғизистон элчиси Ерлан Абделдаев Душанбедаги Тожикистон Ташқи ишлар вазирлигига чақирилган ва унга нисбатан норозилик даражаси эълон қилинган.
Тожикистон Ташқи ишлар вазирлиги Қирғизистон томонининг юқори мартабали амалдорининг чегара масалалари бўйича сўнгги баёнотларидан хавотир билдирди ва таъкидлади:Бундай баёнотлар икки давлат чегараларини делимитация ва белгилаш бўйича музокаралар жараёнининг боришига, ўзаро ишончга жиддий зарар етказиши мумкин.
Эслатиб ўтамиз, 15 сентябрь куни Қирғизистон бош вазир ўринбосари, Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раиси Қамчибек Ташиев Тожикистондан бу давлатга нисбатан ҳудудий даъволаридан воз кечишни сўраган эди. Чунки унинг даъвосига кўра, қирғизлар янги ҳужжатларни топиб олишган, унга кўра Қирғизистоннинг кўплаб ерлари Тожикистонга берилган.
Делимитация ва демаркация комиссиясининг Қирғизистон бўлими бошлиғи Ташиев сўзларининг бошқа қисмида таҳдидли оҳангда деди:Қирғизистон ўз иддаосига кўра, ўн йиллар, ҳатто юзлаб йиллар аввал Тожикистонга берилган ерларини қайтаришга ҳам куч, ҳам имкониятга эга.
Қирғизистон ва Тожикистон ўртасида жами 972 километр чегара мавжуд. Қирғизистон ва Тожикистон чегарасини белгилаш 2002 йилда бошланган бўлиб, бугунги кунга қадар 972 километрдан атиги 504 километри белгилаб қўйилган.