Толибон Ўзбекистоннинг Қўштепа канали қурилишидан хавотирига муносабат билдирди
Толибон расмийси Ўзбекистон суверенитети поймол этилишини рад қилар экан, бу давлат президентининг хавотирларига жавоб қайтарди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев яқинда Толибоннинг Қўштепа каналини қуриш режаси ва унинг Марказий Осиёдаги сув оқимига таьсиридан хавотир билдирди. Мирзиёев Толибон муваққат ҳукуматига Марказий Осиёдаги сув ресурсларидан биргаликда фойдаланиш бўйича музокараларда иштирок этишни таклиф қилди. Толибон расмийси Ўзбекистоннинг бу хавотирига жавоб қайтарди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги радиосининг хабар қилишича, “Толибон” ҳаракати вакили Забиҳуллоҳ Мужоҳид шундай деди:Афғонистон Қўштепа каналини қуриб, ҳеч бир давлатнинг ҳуқуқини пой-мол қилмаган ва фақат Амударёдан ўз улушини олган.
Бу маърузачи Ўзбекистоннинг хавф-хатар ҳиссини кераксиз деб атади ва шундай деди:"Афғонистондаги Толибон муваққат ҳукумати бошқа халқлар ва мамлакатларнинг ҳуқуқларини пой-мол қилишни ёки уларнинг Амударёга бўлган ҳуқуқини эътиборсиз қолдирмоқчи эмас. Афғонистон Қўштепа канали устидан назорат ўрнатса-да, фақат ўз квотасидан фойдаланмоқда".
Мужоҳид Ўзбекистон президентининг Қўштепа каналининг барча жиҳатларини ўрганиш бўйича қўшма ишчи гуруҳ тузиш таклифига ҳам рози бўлди.
Амударё ёки Жиҳун дарёси Помир тоғларидан бошланиб, Афғонистон, Тожикистон ва Ўзбекистонни кесиб ўтади.