Кобулда Афғонистон, Ўзбекистон ва БААнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди
Кобулда ишбилармонлик алоқаларини ривожлантириш мақсадида Афғонистон, Ўзбекистон ва БААнинг уч томонлама учрашуви бўлиб ўтди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, шанба куни Кобулда Афғонистон, Ўзбекистон ва БААнинг транспорт, энергетика ва тоғ-кон саноати соҳалари вакиллари иштирокида бўлиб ўтган уч томонлама йиғилишда Толибон ҳукуматининг Авиация вазирлиги матбуот котиби Имомуддин Аҳмадий маълум қилди:Кобул дўст мамлакатлар тажрибасидан конларни ривожлантириш, ташиш, шунингдек, Афғонистон орқали Жанубий ва Марказий Осиё темир йўл йўналишини боғлашда фойдаланишдан манфаатдор.
Ўтган ой Ўзбекистоннинг юқори даражадаги делегацияси Торхам чегара ўтиш пунктига ташриф буюриб, Афғонистоннинг транспорт соҳасини ривожлантиришга тайёрлигини маълум қилган эди.