август 26, 2023 15:07 Asia/Tashkent
  • Ўзбекистон махсус иқтисодий делегацияси Афғонистонга борди

Ўзбекистон иқтисодий делегацияси саноат ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш мақсадида Афғонистон пойтахтига ташриф буюрди.

Эрон телерадиокомпаниясининг Ўзбек тилидаги сайтининг хабар беришича,Толибон муваққат ҳукумати Саноат ва савдо вазирлиги расмийлари Ўзбекистондан Кобулга 30 кишилик делегация келганини тасдиқлаган. Бу делегация раҳбари Нозимжон Халмарадов, Ўзбекистон Саноат вазири биринчи ўринбосаридир.

Афғонистон Саноат ва савдо вазирлиги Х “Тwиттер”да бугун шанба куни ушбу вазирлик мутасаддилари ўзбекистонлик музокарачилар билан икки кун давомида электр энергетика, технология ва озиқ-овқат соҳаларидаги ҳамкорликни муҳокама қилишини ёзди.

Бу вазирлик маьлумотларига кўра, икки давлат тижорат сектори фаоллари, хоҳ давлат, ҳам хусусий, учрашувларда Кобул ва Тошкент ўртасидаги савдо алоқаларини кўздан кечирмоқда.

Ёрлиқ