сентябр 26, 2023 19:33 Asia/Tashkent
  • Қозоғистон армияси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони ишдан бўшатилди
    Қозоғистон армияси қуруқликдаги қўшинлари қўмондони ишдан бўшатилди

Қозоғистон республикаси президенти Жомарт Токаев бу мамлакат қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондонини лавозимидан озод қилди.

Эрон телерадоиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтнинг хабар қилишича, Қозоғистон президенти Қосим Жомарт Токаев ўз фармони билан мамлакат қуруқликдаги қўшинлари бош қўмондони Талгат Куйбаковни ишдан олиб  бу лавозимда Асан Жосуповни таъйинлади. Жосупов бунгача Қозоғистон армияси Бош штаби бшлиғининг ўринбосари бўлиб ишлаган. Собиқ қўмондонни ишдан бўшатилгани сабаби ҳозиргача  номаълум.

Бошқа бир хабарга биноан Қозоғистон Мудофаа вазирлиги бу мамлакатнинг миллий мудофаа бўлинмаларини яратиш бўйича қонун лойиҳасини ишлаб чиққан.

Ҳозирда мазкур қонун лойиҳаси жамоатчилик муҳокамаси учун эълон қилинди ва 10 октябрга қадар кўриб чиқилади. Қонун лойиҳасида " миллий кучлар" атамаси Қозоғистоннинг ҳар бир маъмурий бирлигига ташкил этилган ва Қозоғистон Қуролли кучлари таркибига кирувчи ҳарбий мудофаа бўлинмаларни англатади.

Миллий кучларнинг вазифаларга ҳамда уруш даврида аҳоли пунктларини ҳимоя қилиш Қозоғистоннинг айрим ҳудудларида ҳарбий ҳолатни таъминлаш, чегара мудофаасида қатнашиш, душман парашютчилари ва террорчиларига қарши кураш душман томонидан босиб олинган ҳудудларда жанг қилиш киради.

Бу қонун лоийҳасига асосан Қозоғистон фуқароларидан ташқари мамлакатда яшовчи чет эл фуқаролари ва ҳатто фуқаролиги бўлмаган шахсларга ҳам умумий сафабрарлик  ёки ҳарбий ҳолат вазиятда мудофаа кучларга ихтиёрий равишда киришга рухсат беради.

Ёрлиқ