Москва форматидаги йиғилиши иштирокчилари Эроннинг Афғонистон бўйича таклифига эътиботор қаратдилар
(last modified Sat, 30 Sep 2023 09:01:44 GMT )
сентябр 30, 2023 14:01 Asia/Tashkent
  • Москва форматидаги йиғилиши иштирокчилари Эроннинг Афғонистон бўйича таклифига эътиботор қаратдилар
    Москва форматидаги йиғилиши иштирокчилари Эроннинг Афғонистон бўйича таклифига эътиботор қаратдилар

Россиянинг Москва формати сифатида танилган Афғонистондаги воқеаларни кўриб чиқиш учун йиғилиши баёнотида, Эрон Исломо республикасининг Афғонистон билан боғлиқ таклифи йиғилиш иштирокчилари эътиборини ўзига тортганини маълум қилинди.

Эрон телерадиокомпаниясиниг ўзбек тилидаги сайтнинг ТАСС ахборот агентлигига таяниб хабар қилишича  кеча Россиянинг Қозон шаҳрида Москва формати номли Афғонистондаги ўзгаришларни кўриб чиқиш бўйича йиғилиш якунланди. Учрашув иштирокчилари эса Эрон Ислом республикасининг Афғонистон бўйича минтақавий ҳамкорликни мустҳкмлаш, умумий масалаларни муҳокама қилиш мақсадида бу мамлакат бўйич алоқа гуруҳини ташкил қилиш таклифига алоҳида эътибор қаратдилар.

Москва форматидаги  йиғииш кеча жума куни Россиянинг Қозон шаҳрида 15 мамлакат вакиллари иштирокида ўтказилади ва Эрон Ислом респубилкасининг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Ҳасан Козимий Қумий ҳам бу йиғилишда Эроннинг позицияси ва ёндашувини эълон қилди.

Эрон Ислом республикасининг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили Ҳасан Козимий Қумий  " мазкур йиғилишда сўзлаган нутқида  АҚШнинг минтақа ички ишларига аралашуви ва Вашингтон ҳукуматининг ўтган йиллардаги Афғонистон ишларига аралашиш сиёсатини танқид қилиб, Афғонистон муаммоларини чет эл унсурларига таянмасдан ҳал этишда қўшни давлатлар ҳамкорликларни кучайтириш зарурлигини таъкидлади.

Москва формати учрашуви иштирокичлари Афғонистондаги мавжуд вазият, афғонистонликлар ўртасидаги муроса масалалари, минтақавий хавфсизликни таъмнлаш ва урушдан кейин мамлакатни тиклаш масалалари ҳамда   Толибон ҳукуматини инклюзивлиги масалаларинини кўриб чиқиш ҳамда терроризм ва наркотик жиноятларга қарши курашиш каби масаллар юзасидан фикр алмашдилар.