Форен полиси: Эрон санкциялардан кейин минтақавий ва глобал кучга айланди
-
Форен полиси: Эрон санкциялардан кейин минтақавий ва глобал кучга айланди
АҚШнинг "Foreign Affairs" журнали Вашингтоннинг максимал босими сиёсати нафақат Эронни таслим бўлишига мажбур қила олмади, балки Эрон Ислом республикаси ўзининг ядровий ва ракета салоҳиятини қаршилик кўрсатиб, кучайтириб, минтақада таъсирчанроқ кучга айланди, деб тан олди.
2018-йилда АҚШнинг ядровий келишувдан чиқиши, мамлакатдаги ички босим ҳамда сионистик режим ва баъзи араб ҳукуматларининг қатъий талаблари ортидан, Эронни ағдарувчи санкциялар юки остида қайта музокара қилишга мажбур бўлиши тахмини билан амалга оширилди. Аммо содир бўлган воқеа бу башоратнинг тескариси бўлди ва "сабр ва қаршилик" стратегияси билан Эрон ўз иқтисодини оёққа турғизишга, ядровий дастурини тезлаштиришга ва минтақавий тармоғини фаоллаштиришга муваффақ бўлди.
АҚШнинг Комплекс ҳаракатлар режасидан чиқиши Эроннинг ядровий қуролдан қочиш вақтини бир йилдан кўпроқ вақтдан бир неча ҳафтага қисқартирди. Айни пайтда Ироқ, Сурия, Яман ва минтақадаги қаршилик гуруҳлари АҚШ ва унинг иттифоқчилари манфатларига қарши операцияларни кучайтирди. Саудия Арабистонидаги Бақиқ нефт иншоотига қилинган ҳужум ва Саудия Арабистони вап БААга Яман ракеталарининг ўққа тутилиши бу ўзгаришларга мисол бўлди.
АҚШнинг шбу нашриясига кўра, ҳаттo 2020-йил январ ойида Ислом Инқилоби қўриқчилари корпуси “Қудс" кучларининг собиқ қўмондони генерал Қосим Сулаймонийнинг АҚШ томонидан террор этилгани ҳам Эронни чекинишага мажбур қила олмади ва Эроннинг Айнул-Асад базасига ракета билан жавоб қайтариши АҚШнинг заифлигини ошкор қилди.
АҚШнинг ушбу нашри Вашингтоннинг Комплекс ҳаракатлар режасидан чиқиши, Атом энергияси бўйича халқаро агентликнинг кўплаб ҳисоботларига қарамай, Теҳронга аниқ хабар бўлганини тан олади. АҚШ ишончсиз давлат ва бир АҚШ маъмурияти билан тузилган келишув кейинги томонидан бекор қилинмаслигига кафолат ҳам йўқ. Шу боис Эрон Ислом республикаси вақтинчалик келишувларга таяниш ўрнига асосий эътиборини ядровий, ракета ва учувчисиз учоқлардан ҳимоя қилишни кучайтиришга қаратди. Бугунги кунда Эрон дронлари жаҳон миқёсида энг самарали жанговар воситалардан бири сифатида танилан. Foreign Affairs агентлигига кўра, эндиликда босим ва санкцияларнинг ўзи Эронни таслим бўлишга мажбур қила олмаслиги аниқ.