Толибон Афғонистон ҳукуматининг инклюзив бўлиши ички масала эканлигини таъкидламоқда
Толибон ҳаракати матбуот котиби инклюзив ҳукумат тузишни Афғонистондаги ички муаммо деб атади.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон гуруҳи матбуот котиби, Забеҳуллоҳ Мужоҳид, Марказий Осиё давлатлари ва Германия етакчиларининг сўнгги таклифига жавобан инклюзив ҳукуматни шакллантириш ва аёллар ҳуқуқларини таъминлаш Афғоинистоннинг ичкии муамолардан биридир деб айтди.
Забеҳуллоҳ Мужоҳид Толибон ҳаракатининг бошқа етакчилари каби ҳозирги ҳукумат инклюзив бўлиб ва мамлакатда аёллар ҳуқуқлари ҳам ҳимоялангани деб иддао қилди.
Толибон ҳаракати матбуот котиби, Афғонистоннинг муваққат ҳукумати барча этник гуруҳлардан иборат ва тизимда барча этник гуруҳлар вакиллари мавжуд ва мамлактада барча афғон аёлларнинг ҳуқуқлари таъминланган деб даъво қилди.
Дунё мамлакатларининг деярли барчачи ва барча халқаро ташкилотлар Афғонистондаги Толибон ҳукуматни тан олишини бу мамлакатда кенг қамровли ва инклюзив ҳукумат тузиш билан шарт қилиб қўйган.
Марказий Осиё давлатлари расмийлари Германия расмийлари билан мулоқотида яна бир бор шу талаб ва инсо ҳуқуқлари хусусан аёллар ҳуқуқларига риоя қилиш зарурлигини таъкидлади.
Аммо Толибон сўнгги икки йил ичида ҳеч қачон бу йўналишда қадам ташламаган. Танқидларга жавобан эса Толибон ҳаракати расмийлари Афғонистондаги бошқарув йўли ва ҳукмрон ҳукуматни ички муаммо сифатида таърифлайди.