октябр 08, 2023 18:42 Asia/Tashkent
  • Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 2 минг 53 кишига етди
    Афғонистондаги зилзила қурбонлари сони 2 минг 53 кишига етди

Афғонистон мамлакатининг Ҳирот вилоятида кечаги 6,3 магнитудали зилзила оқибатида қурбонлар сони икки минг нафардан ошди.

Бугун матбуот анжумани чоғида Толибон ҳаракатининг фавқулодда ҳолатлар бўйича матбуот котиби Жонон Фоиқ  сўнгги статистик маълумотларга биноан, кеча Ҳиротда содир бўлган зилзила оқибатида 2 минг 53 киши ҳалок бўлиб, 9 мингдан ортиқ киши жароҳатланди деб изоҳлади.

Унга кўра зилзила қурбонларининг аксарияти Ҳирот вилоятининг Зиндажон туманининг 13 қишлоғида бўлиб ҳозиргача бу зилизила оқибатида 1320 та уй вайрон бўлган.

Толибон ҳаракати  бу Афғонистонда сўнгги 20 й ил ичидаги энг ҳалокатли зилзила эди деб маълум қилди.

Толибон ҳаракати Ахборот ва маданият вазирлиги матбуо котиби, Абдулвоҳид Роён ҳам Ҳиротдаги зилзила қурбоннлари дастлаб хабар қилинганидан кўп деб айтди.

У шунингдек зудлик билан ёрдам сўрар экан тахминан олти қишлоқ вайрон бўлди ва юзлаб тинч аҳоли ҳалигача вайроналар остида қолмоқда деб изоҳлади.

Ҳирот шаҳрининг маҳаллий расмийлари  қурбонлар сони ортиб бориши мумкин зероки баъзи одамлар қулаган бинолар остида қолиб кетган ва қидирув-қутқарув ишлар ҳалигача давом этмоқда деб хабар қилди.

Эслатиб ўтамиз кеча Афғоинистон шимоли- ғарбида Рихтер шкаласи бўйича 6,3 магнитудали зилзила содир бўлди ва зилзила Тожикистон ва  Эронда ҳам сезилди.

Эрон президентининг Афғонистон масалалари бўйича махсус вакили ва Афғонистон табиий офатлар вазирлигининг Кобул вилояти раиси  учрашувида Ҳирот зилзиласидан жабрланганларга ёрадм етказиш бўйича зарур чора -тадбирлар кўриб чиқиш бўйича маслаҳатлашув ўтказдилар.

Эрон Ислом республикаси президентининг Афғонистон масалалари бўйича махсус ваили Ҳасан Козимий Қумий  афғониосн табиий офатлар вазилигинг Коул виляти раис Мавливий Салим Ҳақоқний билан учрашуивдан кеинижтимоий армоқдаги шахсий саҳифасида  қадимги Хирот зилзиласи жабрланганларининг ҳаётини сақлаш қолиш учун саъй ҳаракатларни давом эттириш керак деб ёзди.

Ёрлиқ