октябр 29, 2023 16:54 Asia/Tashkent
  • Қарағандадаги конда ҳалок бўлганлар сони 38 нафарга етди
    Қарағандадаги конда ҳалок бўлганлар сони 38 нафарга етди

Қозоғистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги матбуот хизмати маълум қилишича, бу мамлакатнинг Қарағанда вилоятидаги конда рўй берган портлаш оқибатида ҳалок бўлганлар сони ошди.

Қозоғистоннинг Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда кўмир шахтаси портлаши оқибатида ҳалок бўлганлар сони сони 38 кишига етди.

Хабарга кўра, “Костенко конида 38 кишининг жасади топилди, саккиз нафар кончини қидириш давом этмоқда”, — 

Қидирув операцияларини ўтказиш вайрон бўлган тоғ-кон ускуналари мавжудлиги ва баъзи чойлардаги тушишлар билан мураккаблашади.

Эслатиб ўтамиз,  Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби ҳам кеча Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида кон портлаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган ва жароҳат олгани туфайли ушбу мамлакат кончиларига, дўстимиз ва қардошимиз Қозоғистон давлати ҳукумати ва халқига, айниқса, ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ва Оллоҳдан марҳумлар учун мағфират, жабрланганлар учун эса соғлик ва тезроқ тузалиб кетишларини сўради.

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президентига Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда рўй берган портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади. 

Ёрлиқ