Қозоғистондаги кон портлашидан сўнг Эрон ҳамдардлик билдирди
Эрон Ислом Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Қозоғистон ҳукумати ва халқига, айниқса Қарағанда шаҳридаги кон портлаши қурбонлари омон қолганларга ҳамдардлик билдирди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Эрон Ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Носир Каньоний бугун (шанба) Қозоғистоннинг Қарағанда шаҳрида кон портлаши оқибатида бир неча киши ҳалок бўлган ва жароҳат олгани туфайли ушбу мамлакат кончиларига, дўстимиз ва қардошимиз Қозоғистон давлати ҳукумати ва халқига, айниқса, ҳалок бўлганларнинг яқинларига ҳамдардлик билдирди ва Оллоҳдан марҳумлар учун мағфират, жабрланганлар учун эса соғлик ва тезроқ тузалиб кетишларини сўради.
Костенко конида (Қозоғистон Қарағанда вилояти) содир бўлган портлаш қурбонлари сони аввалроқ 16 киши эканлиги маълум қилинган эди. Воқеа содир бўлган пайтда ушбу конда 252 нафар кончи бўлган. Ҳозиргача кондан 208 киши эвакуация қилинган, 23 нафар кончи вайроналар остида қолмоқда. Ушбу портлашга метан газининг портлаши сабаб бўлган.
Қозоғистон президенти Касем Жомарт Токаев ҳалок бўлганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирар экан ва ҳукумат жабрланганларнинг оилаларини қўллаб-қувватлашини эълон қилар экан, зудлик билан ҳукуматнинг ушбу кон оператори билан ҳамкорлигини тўхтатишни буюрди.
Хавфсизлик қоидаларини бузиш ҳолатлари юзасидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.