Мирзиёев Тоқаевга ҳамдардлик йўллади
Давлат раҳбари кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаевга Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда рўй берган портлаш оқибатида инсонлар ҳалок бўлгани ва жароҳат олгани муносабати билан ҳамдардлик йўллади.
Шавкат Мирзиёев кон ичида қолаётган кончилар тез фурсатда қутқарилишига умид билдирган.
28 октябрь куни Қарағанди вилоятидаги Костенко номидаги конда кўмир шахтаси портлади, қурбонлар сони 32 кишига етди. Яна 14 нафар кончи қидирилмоқда. Президент Қасим-Жомарт Тоқаев 29 октябрни Қозоғистонда умуммиллий мотам куни деб эълон қилди. Аварияга лавада газ метанининг портлаши сабаб бўлган.