Марказий Осиё республиклари Қозоғистонга сув етказиб бериш хусусида келиша олишди
Марказий Осиё республикалари -Қозоғистон, Ўзбекистон, Тожикистон, Туркманистон сув хўжалиги вазири Қозоғистонга зарур бўлган 11 куб метр сувни етказиб бериш бўйича ҳужжат имзолашди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайининг хабар қилишича, Тошкент шаҳрида ўтказилган Марказий Осиё давлатлари ҳукуматлараро комиссиясининг 85-йиғилишида Ўзбекистон, Тожикистон, Турманистон ва Қозоғистон сув хўжалиги вазирлари 2024 -йилнинг 1-апрелига қадар Қозоғистоннинг Туркистон ва Қизилўрда вилоятларига 11 миллион куб метр сув оқиб келишига келишиб ошиди. Республикалар Сирдарё ва Амударё ҳавзаларидаги сув каскад кўрсаткичларини прогноз қилиш бўйича протоколни имзолаганини Қозоғистон Сув хўжалиги вазирлиги хабар қилди.
Бундан ташқари 2023-2024 йилларга мўлжалланган вегетатив бўлмаган мавсумда сув йиғим-теримига чекловлар жорий этиш тасдиқланди.
Бу лойиҳанинг амалга оширилиши билан Шардара сув омборига 11 куб киломертдан ортиқ сув қўйилиши ва Дўст давлатлараро каналидан истеъмол қилинадиган сув миқдори 487 миллион куб метрни ташкил этиши кутилмоқда.
Бу мавзу Туркистон ва Қизилведа вилоятларига 2024-йилги вегетация даври учун зарур бўлган сув миқдорини тўплаш ҳамда Орол денгизини 1,6 миллиард куб метр сув билан таъминлаш имконини беради.