ноябр 06, 2023 18:25 Asia/Tashkent
  • Толибон Ўзбекистон позизатиларини олқишлади
    Толибон Ўзбекистон позизатиларини олқишлади

Толибоннинг фикрича, Афғонистон барқарорлиги қўшниларнинг Кобулга ижобий муносабатда бўлишини талаб қилади.

Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев сўнгги сўзида Афғонистонда тинчлик ва хавфсизлик ўрнатилишини муҳим масала деб таърифлади.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Толибон матбуот  котиби Забиҳуллоҳ Мужоҳид Мирзаевнинг сўзини олқишлаб, деган:Афғонистонда тинчлик ва барқарорликда минтақа давлатларининг ҳамкорлиги муҳим аҳамиятга эга.

Мужоҳид Афғонистон ва Ўзбекистон ўртасида мустаҳкам дипломатик алоқалар ўрнатиш зарурлигини таъкидлади.

Толибон вакили қўшимча қилди: Афғонистон барқарорлигини сақлаш учун минтақавий ёрдам зарур. Ҳамкорлик орқали янги муаммолардан қочиш керак.

Ўтган ҳафта охирида, Мирзияев уруш бошқа давлатларда авж олгандан сўнг, Афғонистондаги гуманитар инқироз, жаҳон миқёсида эътибор камайганидан, хавотир билдирар экан, бу мамлакат халқига халқаро гуманитар ёрдам, жўнатиш сусайишини олдини олиш зарурлигини таъкидлади.

Ёрлиқ