Туркманистон Фаластинга гуманитар ёрдам жўнатди
(last modified Fri, 10 Nov 2023 09:07:21 GMT )
ноябр 10, 2023 14:07 Asia/Tashkent
  • Туркманистон Фаластинга гуманитар ёрдам жўнатди

Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳамедов Фаластинга гуманитар ёрдам жўнатиш тўғрисидаги фармонни имзолади

Гуманитар юкларни жўнатиш ташаббуси Гурбангули Бердимуҳамедов номидаги ғамхўрликка муҳтож болаларга кўмаклашиш хайрия жамғармаси томонидан илгари сурилган. Юк дори воситалари ва тиббиёт буюмлари, пойабзал ва озиқ-овқат маҳсулотлари, тўқимачилик, жумладан болалар кийимлари ва чойшаблар, шунингдек, бошқа товарлардан иборат бўлади.

Гуманитар ёрдам ҳажми кўрсатилмаган. Туркманистон ТИВ хабарига кўра, юк аллақачон жўнатилган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон ва Қозоғистон расмийлари Фаластинга инсонпарварлик ёрдами юборилгани ҳақида хабар берган эди. Ўзбекистон БМТнинг Яқин Шарқ бўйича агентлигига Ғазо сектори аҳолисига гуманитар ёрдам кўрсатиш учун молиявий ёрдам (1,5 миллион доллар) ажратди. Қозоғистон Фаластинга 1 миллион долларлик гуманитар ёрдам жўнатади.