Тожикистон республикасини океан билан боғлаш бўйича Теҳрон ва Душанбе келишувининг тафсилотлари
Тожикистон республикаси яқинда Эрон Ислом республикаси билан имзоланган келишувларни шарҳлар экан, бу давлатни Эроннинг Чобаҳор портии орқали дунёнинг очиқ сувларига улашини хабар қилди.
Эслатиб ўтамиз, Эрон Ислом республикаси президенти Иброҳим Раисий чорашанба куни 8 ноябрь Тожикистонга ташриф буюрди.
Бу ташрифида бир қанча англашув меморандумлари жумладан транспорт соҳасида имзоланди.
Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, Тожикистон Республикаси Транспорт вазирлиги бугунги ҳисоботида Эрон Ислом Республикаси президенти Оятуллоҳ Сайид Иброҳим Раисий ташрифи чоғида Душанбе ва Теҳрон ўртасида имзоланган Эроннинг Чобаҳор порти орқали юк ташиши ва транзит ҳужжати тафсилотларини тушунтириб берди.
Тожикистон Транспорт вазирлиги бу мамлакат Эроннинг Бандар Чобаҳор порти орқали Ҳинд океанига чиқиш имкониятига эга бўлишини таъкидлаб, Чобаҳор порти қувватларидан самарали фойдаланган ҳолда Тожикистон-Ўзбекистон-Туркманистон -Эрон йўналиши бўйича автомобил транспортининг йўлга қўийлиши Душанбе ва Теҳрон ўртасидаги иқтисодий ҳамкорлик имкониятларини оширади деб қўшимча қилди.
Меморандумни Тожикистон транспорт вазири Азим Иброҳим ва Эрон ТИВ раҳбари Амир Адуллоҳиёен Душанбе шаҳрида Иброҳим Раисий ва Имомали Раҳмон ҳузурида имзоладилар.
Мазкур меморанумни имзолаш орқали Эрон ва Тожикистон Чобаҳор порти ташиш йўналиши самарадорлигини ошириш ва денгиз, темир йўл ва автомобил транспорти орқали минтақавий ва жаҳон бозорларига чиқишни осонлаштириш мақсадида ушбу порт орқали ўтувчи йўналишларга бошқа давлатлар юкларини жалб этиш мажбуриятини олди.
Эроннинг Чобаҳор портидан ўтувчи йўналишларда транспорт инфратуилмаси лойиҳаларини амалга оширишга икки томонлама сармоя киритиш ҳам мазкур меморандумда Теҳрон ва Душанбе ҳукуматлари ўртасида келишилган бошқа мавзулардан бўлди.
Ушбу меморандумни имзолаш орқали икки мамлакат вазирлари халқаро стандартларга мувофиқ йўловчилар, транспорт воситалари, юкларни сақлаш ва атроф-муҳит муҳофазаси хавфсизлигини таъминлаш мажбуриятини олишди.