Покистон ҳукумати қонуний афғон муҳожирларини депортация қилмаслигини таъкидламоқда
Покистон муваққат ҳукумати ИИВ бошлиғи Исломобод қонуний афғонистонлик муҳожирарини депортация қилиш ниятида эмаслигини маълум қилди.
Покистон муваққат ҳукумати ички ишлар вазири Сарафроз Багатий Исломобод ҳукумати хавфсизлик кучларининг афғон муҳожирлари билан нотўғри муомала қилаётгани ҳақидаги хабарларни рад этар экан, миш-мишлардан фарқли улароқ иммиграция карталари бўлган афғонистонлик муҳожирлари Покистондан депортация қилинмайди деб эълон қилди.
Унга кўра, ҳозиргача Афғонистондан 300 мингга яқин ноқонуний муҳожир Покистондан Афғонистонга қайтган ва улардан атиги 8 минг нафари Покистон ҳукумати томонидан депортация қилинган.
Аммо бугун Афғонистондаги Толибон ҳукуматининг Покистоннинг Карочи шаҳридаги бош консули Абдулжаббор Тахорий икки ойдан камроқ вақт ичида Покистон муваққат ҳукумати 400 минг афғон қочқинлари жумладан яшаш картаси бўлган бир гуруҳ муҳожирни депортация яқилган деб маълум қилди.
У шунингдек биз қамоққа олинган бошпана изловчилар муаммосини музокаралар йўли билан ҳал қилишга ҳаракат қилмоқдамиз деб қўшимча қилди.
Тахорий ўз сўзларида ҳозирда 1000 га яқин афғонистонлик қочқинлари Покистон қамоқхоналарида сақланмоқда деб аниқлик киритди.