Қирғизистонда сайловичлар учун мажбурий бўлган қонун жорий қилинади
(last modified Wed, 29 Nov 2023 09:24:19 GMT )
ноябр 29, 2023 14:24 Asia/Tashkent
  • Қирғизистонда сайловичлар учун мажбурий бўлган қонун жорий қилинади
    Қирғизистонда сайловичлар учун мажбурий бўлган қонун жорий қилинади

Қирғизистон республикаси парламенти депутатлари сайловда қатнашмаслик учун жарима тўлаш тўғрисидаги қонун лойиҳасини ратификация қилди.

Эрон телерадиокомпаниясининг ўзбек тилидаги сайтининг хабар қилишича, бугун Қирғизистон парламенти Конституциявий қўмитаси йиғилишда сайловда қатнашмаслик учун жарима солиш таклифи муҳокама қилинган.

Мазкур қонун лойиҳаси ташаббускори Қирғизистон парламенти депутати Тозобик Икромов бўлган.

У узрли сабабларга эга бўлган фуқаролардан ташқари барча фуқаролар сайловда қатнашиши шартлигини таклиф қилди. Бу лойиҳада Қирғизистоннинг мазкур вакили узри сабабсиз овоз беришда қатнашмаганларга 5000 сўм /тахминан 55 доллар/ миқдорида жарима солишни кўриб чиққан, аммо бу қонун лойиҳаси маъқулланиши учун мухолифат тўсиғидан ўтиши керак. Баъзи вакиллар ва ҳукумат  фуқароларни овоз беришда қатнашмагани учун жаримага тортишга қарши.

Икромов шунингдек яқинда бўлиб ўтган сайловларда сайловлчиларнинг 30 фоизи иштирок этишини халқнинг бетарафлигидан далолат сифатида ҳисоблади ва сайловда иштирок этишни талаб сифатида баҳолади.

Қирғизистон адлия вазири ўринбосари Зарема Аскарова эса ҳукумат аъзолари номидан мазкур қонун лойиҳасини мамлакат Конституцияси ва халқаро шартномларага зид деб ҳисоблади.