Тожикистон " Шоҳнома" китобини мутолаа қилиш маданиятини тарғиб қилишга қарор қилди
(last modified Wed, 06 Dec 2023 12:23:40 GMT )
декабр 06, 2023 17:23 Asia/Tashkent
  • Тожикистон \
    Тожикистон \" Шоҳнома\" китобини мутолаа қилиш маданиятини тарғиб қилишга қарор қилди

Тожикистон президенти "Шоҳнома" китобини мутолааси ё ўзи " Шоҳномахонлик" ни тарғиб қилиш мақсадида Катта Эрон халқлари форсийзабон ушбу буюк шоири Абулқосим Фирдавсийнинг ушбу мангу асарини ҳар тожикистонлик оилаларга тақдим этишни буюрди.

Форс ахборот агентилигинг хабар қилишича, Тожикистон республикаси президенти Имомали Раҳмон  тожик халқининг аждодлари тарихи, маданияти ва цивилизацияси билан яқиндан таништириш мақсадида форс халқлари-миллатларининг буюк шоири Абулқосим Фирдавсийнинг мангу "Шоҳнома" китобини шу юртининг барча оилаларига беришни тавсия қилди.

Мазкур талабни амалга оишириш учун Имомали Раҳмон ҳам " Шоҳнома" китобини кўп сонда чоп этиш ҳақида фармон берди.

Раҳмон шунингдек ҳукуматининг мақсади тожикларнинг тарихи ва илмий, адабий, маданийи ва  цивилизациявий мероспарини асраб-авайлаш эканлигини эълон қилди.

Тожикистон президенти ўз сўзларида биз бу ғурули тарих ва бу бебаҳо меросдан имкон қадар бирлиги, ҳамжиҳатлиги, ғурури, аждодларимиз бахти ва янги миллий ҳукуматимиз пойдеворини мустаҳкамлаш йўлида фойдаланишимиз керак деб таъкидлади.

Айтиш жоиздирки, Катта Эроннинг энг буюк шоирларидан бири Абулқосим Фирдавсий  Тусий милодий 950-1037 йилларда яшаб ижод қилган буюк эронлик шоир бўлиб Эрон халқларининг миллий достони "Шоҳлонома" китобининг муаллифидир. Ҳаким Фирдавсий жаҳонда шуҳрат қозонган энг буюк форсийзабон шоир саналади.